“Барса” Хави бош мураббий сифатида қанча ишлашини ҳал қилди
“Барселона” учун мавсум анча оғир кечмоқда. Шу боис, бош мураббий Хави Эрнандес ўтган мавсум жамоани чемпионга айлантирганига қарамай, истеъфога чиқарилиши ҳақида маълумотлар кўпайиб қолди.
Айниқса, “Барселона” Испания кубогининг чорак финал босқичида “Атлетик” футболчиларидан 2:4 ҳисобида мағлубиятга учрагани Хавининг келажагига таъсир қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Sport нашри Каталония клуби раҳбариятининг бош мураббий бўйича қарорини эълон қилди. Унга кўра, клуб хўжайинлари мағлубиятга қарамай, камида жорий мавсум охирига қадар Хавининг ишлашига шароит яратиб беради.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Испания кубогини қўлга киритиш бўйича рекордчи ҳисобланади. Бу жамоа нуфузли совринга 31 маротаба эга чиққан.
Фикрлар