“Барса” Хави олиб қолишни истаган “юлдузча”ни сотиб юбормоқчи

“Барселона”да тарбияланган Абде Эззалзули жорий мавсумни “Осасуна”да ўтказмоқда. 21 ёшли ҳужумкор футболчи ўз ўйини билан мутахассислар эътиборини қозонди.

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес  марокашлик ўйинчини келаси мавсумдан асосий таркибга жалб қилишни режалаштирмоқда. Бироқ, клуб раҳбарияти молиявий ҳолатдан келиб чиқиб, бир неча футболчини сотиб юборишга қарор қилган.

Айни пайтда каталонияликлар етти нафар ўйинчисини бошқа клубларга ижарага жўнатган. Уларнинг аксарияти ёзда трансферга қўйилади. Улар орасида Абде ҳамбор.

“Осасуна”да жами 23 та учрашувда рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига иккита голли пас узатган Эззалзулини Англия Премьер-лигасидан таклиф бўлса, кейин сотувга қўйиш мўлжалланаётгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!