"Барса" Хавини аламли мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарадими?

"Барселона" кеча Испания кубоги ярим финал босқичининг жавоб учрашуви доирасида азалий рақиб "Реал"га йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу мағлубиятдан сўнг каталон клуби бош мураббийи Хавининг истеъфога чиқарилиши борасида гап-сўзлар пайдо бўлди. 

"Diario Sport" нашрининг хабар беришича, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти қақшатқич мағлубиятга қарамай мутахассисга ишонч билдиришда давом этади. Ла Лига чемпионлиги қўлга киритилгандан сўнг Хавига янги шартнома таклиф қилиш кўзда тутилган.

Раҳбариятнинг фикрича, ҳозирда бош мураббийликка Хавидан яхшироқ номзод мавжуд эмас. Афсонавий собиқ футболчи клуб фалсафасини яхши тушунади ва молиявий аҳволдан ҳам тўла хабардор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!