“Барса” хўжайини жамоага зўр тўпурар танлаб берди
“Барселона”нинг энг зўр тўпурари Роберт Левандовскининг ёши ўтиб бормоқда. Гарчи польшалик форвард самарадорлик борасида маҳорат кўрсатиб келаётган бўлса-да, клуб келажак учун ёш ҳужумчи қидиряпти.
Каталония суперклуби раҳбари Жоан Лапорта жамоага янги тўпурар танлаб берди.
Унинг фикрича, айни пайтда Бундеслигада тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган Умар Мармуш яқин келажакда Роберт Левандовскининг ўрнини босишга қодир.
Tipsblabet нашрининг маълум қилишича, “Барселона” скаутлар “Айнтрахт” ҳужумчисини Европа лигаси доирасидаги учрашувларда бевосита стадиондан кузатиб, ҳужумчи бўйича ўз хулосаларини клубга тақдим қилган.
Мармушнинг Бундеслига клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Лекин унинг трансферини 40 миллион еврога ҳал қилиш имкони борлиги айтилмоқда.
Фикрлар