“Барса” Холандга қўшиб, яна бир жуфт тўпурарни нишонга олди

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски самарали ўйин кўрсатаётганига қарамай, клуб хўжайинлари яқин келажак учун бошқа тўпурар олиб келишни мақсад қилган.

Чунки польшалик форвард 36 ёшда ва фаолиятининг якуний босқичини ўтказмоқда. Қолаверса, бу ёшда барқарорликни сақлаб қолиш қийин.

Marca нашрининг ёзишича, “Барселона” Роберт Левандовскининг ўрнига 2026 йилнинг ёзида Эрлинг Холандни олиб келмоқчи.

Бундан ташқари, каталонияликлар рўйхатига “Спортинг”да тинимсиз гол ураётган Виктор Дьёкереш ва “Лилль”да етакчилик қилаётган Жонатан Дэвид ҳам киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!