“Барса” яна бир “Месси”га харидор

“Барселона” мутасаддилари Венанинг “Рапид” жамоасида порлаётган ҳужумчи Юсуф Демирни Каталонияга олиб келишни режалаштирмоқда. 17 ёшли футболчи ўз юртида “австриялик Месси” лақаби билан машҳур.

“Рапид”нинг асосий таркибида 2019 йилдан бери ўйнаётган ёш футболчининг маҳорати тобора сайқалланиб бормоқда. Юсуф жорий мавсумда 16 та учрашувда иштирок этди.

Юсуф Демирни ҳозирча  “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Бавария” ва “Боруссия” клублари скаутлари ҳам синчковлик билан кузатиб бормоқда. Бироқ, ҳужумчи “Барселона”да ўйнамоқчи. Чунки каталонияликлар кейинги пайтда ёш ўйинчиларга нуфузли мусобақаларда ҳам кўп имкон бермоқда.

Юсуф Демир “Барселона”нинг Педри, Ансу Фати, Илайш Мориба сингари 17-18 ёшли футболчилари қатори ўзини муҳим турнирларда синаб кўрмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!