“Барса” яна доғда қолди
“Барселона” мутасаддилари ёзги трансферлар вақтида “Челси” ҳимоячиси Андреас Кристенсенни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.
Каталонияликлар ёзда эркин агентга айланадиган даниялик ҳимоячини бепул қўлга киритишни кўзлаганди.
Маълумотларга қараганда, уларнинг режаси барбод бўлди. “Аристократлар” ўтказилган музокаралар давомида тажрибали ҳимоячини жамоада қолишга кўндирган.
Манбаларнинг таъкидлашича, томонлар янги шартноманинг барча бандлари бўйича келишувга эришган ва Кристенсен бу битимга имзо чекиши билан ҳамкорлик яна бир неча йилга узайтирилади.

Фикрлар