“Барса” ёки “Реал”га ўтишга тайёрман!
Сенегал миллий терма жамоаси сафида Африка Миллатлари кубоги соҳибига айланган ва турнирнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритган “Ливерпуль” ҳужумчиси Садио Мане мавсум якунланиши билан бошқа жамоага ўтишга тайёр эканини эълон қилди.
Аниқроқ айтганда, сенегаллик ҳужумчи “Барселона” ёки “Реал”дан таклиф бўлса, уни қабул қилишини яширмаяпти.
“Ливерпуль” муваффақиятларини таъминлаб келаётган Муҳаммад Салоҳ, Садио Мане ва Роберто Фирминонинг амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг якунланади. Клуб ҳозирча уларнинг бирортаси билан янги битим тузгани йўқ.
Садионинг бундан қарорга келишига “Ливерпуль” мутасаддилари уни янги шартнома бўйича музокарага таклиф қилмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Апрелда 30 га кирадиган Садио Мане янги битимга имзо чекиши учун маошини сезиларли даражада оширилишини талаб қилиши айтилмоқда. “Ливерпуль” эса унинг ёшидаги ўйинчиларга юқори маош тўламайди.
Фикрлар