Бразилия терма жамоаси самолёти ватанига фақат битта футболчи билан қайтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионатидан кутилганидан эрта чиқиб кетган Бразилия терма жамоаси мамлакатга фақат бир футболчи билан қайтди. 

Бу "Фламенго" клуби ҳимоячиси Данило Луис да Силва экани ҳақида Folha de S.Paulo нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Норвегияга қарши 1/8 финал баҳсидаги мағлубият (1:2) ортидан Бразилия терма жамоасининг барча 26 нафар футболчиси дарҳол жамоа ихтиёридан озод этилган. 

Бироқ ўйинчиларнинг деярли ҳаммаси Бразилияга эмас, бошқа давлатларга учишни маъқул кўрган. Улар бу мамлакатларда таътил ўтказади ёки кейинроқ ўз клубларига қўшилиб, янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

Терма жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти эса мағлубиятдан бир кун ўтиб Канадага йўл олгани қайд этилмоқда. У ерда мураббий оиласига тегишли уй бор.

Норвегияга 1/8 финалда мағлуб бўлиши натижасида Бразилия терма жамоаси XXI асрда жаҳон чемпионатларидаги энг ёмон кўрсаткичини қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!