“Барса” юлдузи Араухо Уругвайга муаммо туғдирди
Уругвай миллий терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса таркибдаги муаммолар, хусусан, ҳимоячи Рональд Араухога болдир мушагининг узилиши ташхиси қўйилганини маълум қилди.
- Хосе Мария Хименесда тўпиқ билан боғлиқ муаммо бор эди. У тикланиш жараёнини назорат қилган мутахассисларга ишонгани учун бир ҳафта кечроқ қайтди. Ҳозир у биз билан 15 кундан бери ишлаяпти ва тўлиқ соғайган.
Араухо эса жиддий бўлмаган мушак муаммоси билан келганди. Агар футболчи машғулотда мушак узилишини олса, демак нимадир нотўғри бўлган. У биз тўлиқ ишонадиган мутахассислар билан ишлайди ва улар ҳамда футболчининг ўзи билан келишилмаган бирорта қарор қабул қилинмаган.
Биз ўзимизни жароҳат учун маълум даражада масъул, деб ҳис қиламиз, аммо бошқача йўл тута олмасдик, - деди Бьелса.
Рональд Араухо 2025/26 йилги мавсумда “Барселона” сафида 38 та учрашувда қатнашиб, 4 та гол урган.

Фикрлар