“Барса” юлдузи клубнинг режаси барбод қилмоқчи

Европанинг бир неча клублари сингари “Рома” ҳам “Барселона”га керак бўлмай қолган нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депайни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Римликлар яқинда футболчининг агентлари билан музокараларга киришган эди.

Marca нашрининг ёзишича, Мемфис Депай мавсумни Каталонияда якунлашга қарор қилган. Тажрибали ҳужумчи “Барселона”нинг уни сотиб, даромад кўриш режасини барбод қилмоқчи.

Депай “Барса”ни Рональд Куман бошқарган даврда Каталонияга эркин агент сифатида келган эди. Ҳозирги бош мураббий Хави Эрнандес жамоани нидерландиялик футболчилардан тозалаш сиёсатини давом эттирмоқда.

Мемфис “Барселона”   унинг трансферидан фойда олмаслиги учун шартномасининг охирги кунигача шу ерда қолмоқчи.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!