“Барса” юлдузи МЮни кучайтиради

“Барселона”да янги шаклланаётган жамоадан жой тегмайдиган Хорди Альба фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириш имконига эга бўлди.

Сульшер каталонияликлар юлдузини кўп жароҳат оладиган Люк Шоунинг ўрнида ўйнатишни мақсад қилган.

Рональд Куман жамоа таркибини ёшартириш мақсадида ёши катта юлдузларнинг ҳаммасига чиқиш эшикларини очиб бермоқда. Хусусан, Иван Ракитич “Севилья”га ўтди, Луис Суарес ва Артуро Видаль Италия грандлари билан музокара олиб бормоқда. Кетиш навбати Альба ва Пике каби ҳимоячиларга ҳам етиб келмоқда.

31 ёшли испаниялик ҳимоячи вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда “Манчестер Юнайтед” таклифини қабул қилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!