“Барса” юлдузи: Танлов жаҳон чемпионатидан кейин ҳал бўлади

  • 06 Sep 15:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” раҳбарияти “Барселона”да порлаётган 18 ёшли ярим ҳимоячи Гавининг имкониятларини юқори баҳолаб келади.

Tecno

Бу футболчи ҳали ёш бўлишига қарамай, Каталония клубида ва Испания терма жамоасида кўзга кўринган вазифаларни уддалаб келмоқда.

Мюнхенликлар ёзги трансферлар вақтида Гавини ўз жамоасига таклиф қилди. Музокараларда испан футболчиси шу йил охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатидан олдин жамоасини ўзгартиришга тайёр эмаслигини билдирган.

Гавига Европанинг қатор клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда. “Барселона” ҳам уни осонликча қўйиб юбормоқчи эмас ва шу мавсум охирида якунланадиган шартномани узайтиришга ҳаракат қилмоқда.

“Бавария” мутасаддилари Гави трансферига келаси ёз қайтишга қарор қилди. Унгача, футболчининг натижалари таҳлил қилиб борилади.

Comments

You must be logged in to commet!