“Барса” юлдузларни захирага михлаган вундеркиндга катта шартнома берди

“Барселона” раҳбарияти клуб тарбияланувчиси Алехандро Бальдега узоқ муддатли шартнома беришга қарор қилди.

Айни пайтда клуб мутасаддилари футболчининг агенти Жорже Мендеш билан янги келишув бўйича музокара олиб бормоқда. Янги битим 2027 йилнинг ёзигача тузилиши кутилмяпти.

19 ёшли Бальде бу мавсумдан эътиборан асосий таркибга жалб қилиняпти. Истеъдодли футболчи ички рақобатда Жорди Альба ва Маркос Алонсони захирага ўтқазиб қўйди. Клуб Жорди Альба билан хайрлашадиган бўляпти.

Бальде Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида 15 та учрашув ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, учта голли пас ҳам оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!