“Барса” зўр футболчини текинга олади

“Барселона” ёзги трансферлар вақтида Илкай Гюндоғанни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Германиялик ярим ҳимоячининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди.

Каталонияликлар вазиятдан фойдаланиб, январда Илкай билан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишиб олишни режалаштирган.

32 ёшли футболчи “Манчестер Сити” сафида  2016 йилдан бери тўп тепмоқда. Жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 12 марта майдонга тушган футболчи ўз ҳисобига иккитадан гол ва ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!