“Барса” зўр ҳужумчи билан музокара бошлади

Хави “Барселона” таркибини кучайтириш мақсадида ёзда “Лидс” ҳужумчиси Рафиньяни Каталонияга келишини истаяпти.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, каталонияликлар бу трансфер бўйича инглизлар билан музокарани бошлаб юборди. Манбанинг хабар беришича, “Барселона” вакиллари ўйинчининг агенти Деку билан учрашув ўтказган.

25 ёшли Рафиньянинг “Лидс” билан тузган шартномасида уни олмоқчи бўлган клублар 70 миллион евром иқдорида бадал тўлаши белгиланган. Каталонияликлар бу суммани қиммат санамоқда.

“Барселона” вакиллари “Лидс”ни бразилиялик ўйинчини 35 миллион еврога қўйиб юборишга кўндирмоқчи. Рафинья жорий мавсумда 28 та учрашувда рақиблар дарвозасини 9 маротаба ишғол қилди ва учта голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!