“Барса”: Зўр ҳужумчимиз борлигини билмас эканмиз!

“Барселона” раҳбарияти ҳужумчи Мэмфис Депай борасидаги фикрини ўзгартирди. Жамоани Хави қабул қилиб олганидан кейин аввалги мураббий Рональд Куман даврида Каталонияга келган ўйинчилар, хусусан, Депайнинг келажаги сўроқ остида қолганди.

Клуб мутасаддилари нидерландиялик тўпурарни ёзги трансферлар вақтида сотиб юбормоқчи эди.

Бироқ, Депай юқори спорт формасини тиклаб, кейинги пайтда жамоаси учун муҳим голлар ура бошлагани раҳбарият вакилларининг фикрини ўзгартирди.

Хави ҳам Мемфисга муносабатини ўзгартирди ва уни жамоада олиб қолишга қарши эмас. Айни пайтда клуб мутасаддилари Депайга янги шартнома бериш масаласида бош қотирмоқда.

Амалдаги шартномаси келаси мавсум охиригача давом этадиган форвард Испания чемпионатида 24 та учрашувда рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди ва иккита ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!