“Барсачилар” Мбаппе Месси даражасига кўтарилиши тан олди

“Барселона” ҳужумчиси Антуан Гризманн Чемпионлар лигаси нимчорак финалида каталонияликлар дарвозасини уч марта аниқ нишонга олган рақиб ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг маҳоратига тан берди.

- Мен Мбаппе учун хурсандман. Унинг ўйинида сал пасайиш кузатилса, дарров танқид остига олишмоқда. Лекин мен ПСЖ таркибида яқин келажакда Лионель Месси ва Криштиану Роналду даражасига кўтариладиган юлдуз тўп тепаётганига ишонаман. Бизга қарши Килиан зўр ўйнади, - деди Антуан Гризманн.

Жамоаларнинг ўзаро жавоб учрашуви 10 март куни Парижда бўлади. Антуан Гризманн ва Килиан Мбаппе Франция терма жамоасининг асосий ҳужумчилари ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар