"Барселона" футболчиси Хорди Альба жамоа спорт директори Эрик Aбидалнинг собиқ бош мураббий Эрнесто Вальверде истеъфосидан сўнг унинг ортидан айтган гапларидан норози.

Франциялик собиқ футболчи ўз интервьюсида жамоа Вальверде қўл остида у қадар хурсанд бўлишмаганини ва чин юракдан меҳнат қилишмаганини айтганди.

"Клуб етарлича муаммоларга дуч келди ва ушбу муаммолар жамоадан ташқарига ҳам чиқди. Aбидалнинг ўзи ҳам футболчи бўлган. Бундай гаплар кийиниш хонасидан ташқарига чиқмаслиги кераклигини тушуниши керак", - деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Aльбадан олдин жамоа сардори Лионель Месси ҳам Aбидалнинг интервюсига салбий муносабат билдирганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)