“Барса”да ўйнаш учун Месси энг зўри, деб ёлғон гапирдим

Профессионал футболчилик фаолиятини шу йилнинг августида якунлаган Кевин-Принс Боатенг “Барселона”да ўйнаган даврида дуч келган вазиятни айтиб берди.

Гана терма жамоасининг собиқ ўйинчиси 2019 йили ижара асосида Каталония клубида тўп тепган. 

- Ўша пайтлар мендан жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси кимлигини сўрашганида Лионель Месси, деб жавоб бераришимга тўғри келган. Лекин бу менинг ҳаётимдаги энг катта ёлғонлардан. Мен рост гапиришни яхши кўраман. Бироқ футбол ўйнаш учун ёлғон гапирганман.

Месси сардор каби гаплашмайди. Унинг гапириши ҳам шарт эмас. Чунки майдонда гапиради.

Мен билан фақат бир марта гаплашган. Мендан Италияда гол уриш қанчалик қийинлигини сўраган. Бунга сабаб ўша пайтда Криштиану Роналду А Серияда ўйнарди. Унга жуда қийин эканини айтдим. Шунда ўзи ҳам Италияда кўп гол ура олиши мумкинлигини сўради. “Мен унга “сен ҳохлаган жойингда гол ура олсан, чунки сен Мессисан”, деб жавоб бердим, - деди Кевин-Принс Боатенг.

Боатенг немис футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида Германия, Англия, Италия, Туркия чемпионатларида йигирмага яқин жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Boy Intelligent
05/10/2023 10:49
Messin zor deyotganlar kopi shu dardda. Aayniqsa terma jamoasidagilar. Messi fransiyada oynolmadiku, qattiq kurash ketadigan Italiyada umuman zahirada ham otirishga yaramasdi. Xolis fikr