“Барса”да вазият ўзгарди
Бош мураббий Рональд Куман жамоадан “қуруқ” кетишни истамаётган Луис Суарес ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, нидерландиялик мутахассис уругвайлик тўпурарга имкон беришга тайёр экан.
- Эрталаб Луис билан гаплашдим. Қани кўрамиз, у кетармикан. Биз шартномани ҳурмат қиламиз. Мен бу ерга келган дастлабки кунимдан Суарес қоладиган бўлса, у жамоанинг бир бўлаги бўлишини истаганман, - дейди Рональд Куман.
Клуб раҳбарияти жамоани ёшартириш мақсадида Лионель Мессидан бошқа ёши катта футболчиларни трансферга қўйган. Улар орасида 33 ёшли Суарес ҳам бор. Лекин Луис келаси йил ёзгача давом этадиган шартномани бузиш учун клубдан 25 миллион евро компенсация талаб қиляпти.
Фикрлар