"Барса"да янги юлдузча пайдо бўлди. 33 сония ичида: дебют, илк зарба, биринчи гол ва катта рекорд

Испания чемпионатининг 10-турида “Барселона” ўз майдонида “Атлетик” жамоасини қабул қилди.

Каталонияликлар рақибга дарвозасига 80-дақиқа давомида йўл топа олмади. Хави Эрнандес курашга ҳали ҳеч ким билмаган ўйинчи – 17 ёшли Марк Гиуни ташлади.

Ёш истеъдод соҳиби майдонга тушиши билан 33 сония ичида биринчи зарбаси билан дарвоза тўрини ишғол қилди ва жамоасига қимматли уч очкони тақдим этди.

Squawka порталининг қайд этишича, Гиу дебют учрашувида энг тезкор гол урган футболчи сифатида ўз номини тарихга ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!