“Барса”дан ҳайдалган Хави энди нима қилишини айтди
“Барселона” раҳбарияти жамоа бош мураббийлигидан Хави Эрнандесни истеъфога чиқариб, ўрнига Ханс-Дитер Фликни олиб келишга қарор қилган.
Ишини йўқотган испаниялик мутахассис энди нималар қилиши ҳақида гапирди.
- Фаолиятимдаги кейинги қадам қандай бўлади? Мен танаффус оламан. Ҳордиқ чиқаришга эҳтиёжим бор.
Кейин эса, бўладиган таклифларни муҳокама қилиб чиқаман. Кўрамиз, келажакда нималар бўларкин, - деди Хави Эрнандес.
Хави Эрнандес “Барселона”ни икки ярим йил давомида бошқариб, Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.
Фикрлар