“Барса”дан кетган юлдуз учта суперклубдан таклиф олди

“Барселона” узоқ йиллик футболчиси Жорди Альба билан хайрлашишга қарор қилган. Каталонияликлар маошларни қисқартириш мақсадида катта маблағ олаётган юлдузларга жавоб бериб юборяпти.

Хусусан, Альбанинг шартномаси келаси мавсум охиригача тузилганига қарамай, томонлар ҳамкорликни тўхтатиш бўйича келишувга эришди.

34 ёшли ҳимоячи ишсиз қолмайдиган бўляпти. Манбаларда қайд этилишича, “Атлетико”, “Бенфика” ва “Интер” тажрибали футболчига иш беришга тайёр. Бу ҳақда журналист Фернандо Поло ҳам хабар тарқатди.

Альба “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин клубни 2005 йили тарк этиб, етти йилдан кейин яна Каталонияга қайтган.

Шу пайтга қадар у 459 та учрашувда қатнашиб, 27 та гол ва 99 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!