“Барса”дан ўйинчи сўраганимиз йўқ!
“Ливерпуль” майдон марказидаги бир неча ўйинчининг жароҳати туфайли ярим ҳимоячиларга эҳтиёж сезмоқда.
Кейинги пайтда Юрген Клопп “Барселона” плеймейкери Френки де Йонгни қўлга киритишга ҳаракат қилаётгани ҳақида кўп хабар тарқатилди.
Клуб раҳбарияти буни инкор этмоқда.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, ливерпулликлар Френки де Йонг трансфери масаласида “Барселона”га алоқага чиқмаган ва бу мавзудаги хабарларнинг бари ҳақиқатдан йироқ.
Каталония клуби мутасаддилари 25 ёшли нидерландиялик ярим ҳимоячини тезроқ сотиб юбормоқчи. Унга “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” харидор. Френкининг ўзи “Барса”дан кетмоқчи эмас.
Фикрлар