"Барса"га АҚШдан ўйинчи керак

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес клуб раҳбариятидан ёзги трансферлар вақтида яна бир ўйинчини олиб келишни сўраган.

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Хави “Лос Анжелес Гэлакси” ҳимоячиси Хулиан Араухони ўз жамоасига қўшиб олмоқчи. Бош мураббий талабига қарамай, клуб мутасаддилари бу харидни трансфер ойнаси ёпилгунича амалга оширишга улгурмади.

Энди каталонияликлар Араухо трансферига келаси ёз қайтадиган бўляпти.

Мексикалик футболчи “Лос-Анжелес Гэлакси” сафида 100 та учрашувда қатнашиб, битта гол урган ва жамоадошларини 12 марта голли пас билан таъминлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!