“Барса”га энди бу ўйинчилар керак эмас

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес миллий чемпионат муваффақиятли ўтаётганига қарамай, олдинги чизиқ вакилларидан уч нафари билан хайрлашмоқчи.

Sport нашрининг маълум қилишича, испаниялик мутахассис Ансу Фати, Ферран Торрес ва Рафинья Диасни лойиҳа режаларига киритмаяпти. Хавига уларнинг хизмати керак эмас.

Фати клуб тарбияланувчиси бўлса, Торрес ва Рафинья ўтган ёзда 100 миллион евро эвазига олиб келинганига қарамай, бир мавсум давомида бош мураббий ишончини қозона олмади.

Клуб раҳбарияти бош мураббийга керак бўлган янги ижрочиларни олиш имкониятини сақлаб қолиш учун ҳозирги таркибдан бир неча ўйинчини сотишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!