“Барса”га ўйинчининг илтимоси ўтмади
“Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеленинг агентлари “Барселона”га ўз мижозини бепул трансфер қилишни таклиф этди.
Манбаларда қайд этилишича, 27 ёшли футболчи каталонияликларда қизиқиш уйғотгани йўқ.
Ндомбеле “Тоттенхэм” тарихидаги энг қиммат трансфер эгаси ҳисобланади. Лондонликлар франциялик футболчини 2019 йили “Лион”дан 62 миллион еврога харид қилган.
Бу футболчи Англия футболига мослага олмади. “Тоттенхэм” уни “Лион”, “Наполи” ва “Галатасарой” жамоаларига ижарага берди.
Ндомбеленинг клуб билан яна бир йиллик шартномаси бор эди. Томонлар ўзаро келишиб, уни бекор қилмоқчи.
Умуман олганда, Танги “Тоттенхэм”да жами 91 та ўйинда 10 та гол ва 9 та ассист муаллифи бўлган.
Фикрлар