“Барса”га ПСЖ юлдузи керак

“Барселона” раҳбарияти ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верраттини ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар тарқатди Mundo Deportivo нашри.

Манбанинг таъкидлашича, каталонияликлар 29 ёшли футболчини қўлга киритиш учун парижликларга катта трансфер таклифини беришни режалаштирган.

ПСЖ мутасаддилари ҳам италиялик ярим ҳимоячини жамоада олиб қолиш учун у билан амалдаги келишув муддатини узайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Марконинг ҳозирги битими яна икки мавсум давом этади. Италиялик чарм тўп устаси ўн йилдан бери жамоада барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда.

Бу мавсум Верратти А Серияда 22 марта майдонга тушиб, иккитадан гол ва ассист қайд этди. Унинг трансфери 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!