“Барса”га содиқ қолмаган футболчи Гвардиолани ҳам хафа қилди

Энг истеъдодли ёш футболчилардан бири Эрик Гарсия “Манчестер Сити”ни тарк этадиган бўлди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ўзи хабар берди.

- Эрик Гарсия бизга “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномани узайтирмаслигини маълум қилди. Унинг шартнома бўйича яна бир йили қолди. Биз ҳамкорликни давом эттирмоқчимиз, у эса кўнмади, - деди Гвардиола.

Гарсия “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У Каталониядан кетганида “Манчестер Сити” ўз таркибига қўшиб олганди. Айни пайтда каталонияликлар 19 ёшли ҳимоячини яна “Барселона”га қайтармоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!