"Барса"ни "Барса" қилганлар

“Барселона” футбол клубининг русийзабон ижтимоий тармоқларида сўров ўтказиш орқали жамоанинг барча замонлардаги энг зўр футболчиларидан иборат рамзий жамоа тузилди.

Айни пайтда жамоада тўп сураётган футболчилардан Лионель Месси, Хорди Альба, Луис Суарес ва Марк-Андре тер Штеген ҳам мухлисларнинг кўнглидан жой олгани маълум бўлди.

“Барселона” фанатлари танлаган рамзий терма жамоа билан танишинг: Марк-Андре тер Штеген, Карлес Пуйоль, Роналд Куман, Дани Алвес, Хорди Альба, Хави, Андрес Иньеста, Йохан Кройфф, Лионель Месси, Роналдиньо, Луис Суарес.

Зиданнинг омади чопди. Ҳамма талашаётган супер футболчи “Реал”ни танлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!