“Барса”нинг бозори чаққон

Европада якунланган трансфер бозори статистикасига кўра, “Барселона”, “Наполи” ва “Аякс” трансферлардан энг кўп даромад кўрган жамоалар учлигини ташкил қилди.

Каталонияликлар олти нафар ўйинчи трансферидан 126,5 миллион евро ишлаб олди. “Барса” сотган энг қиммат футболчи Артур бўлди. “Ювентус” бразилиялик футболчи учун 72 миллион евро сарфлагани расмийлаштирилган. Бироқ, туринликлар Миралем Пьянични “Барса”га қарийб 60 миллион еврога сотгани учун  Артурнинг трансфери “Юве”га оғирлик қилмади.

Шунингдек, Нелсон Семедуни “Вулверхэмптон”га (30 миллион евро), Карлес Перес “Рома”га (11 млн), Марк Кукарелья “Хетафе”га (10 млн), Иван Ракитич “Севилья”га (1,5 млн) га сотиб юборилди. Жан-Клер Тодибо эса 2 миллион евро эвазига “Бенфика”га ижарага жўнатилди.

“Наполи” бу трансферлар бозорида 11 нафар футболчини экспорт қилиб, 114,8 миллион евро ишлаб олди. “Аякс” клуби эса, тўрт нафар футболчисини 101 миллион еврога пуллади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар