“Барса”нинг бу юлдуздан кўнгли қолди ва ундан воз кечади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Кетма-кет иккинчи йили Испания чемпионлигига сазовор бўлган Каталониянинг “Барселона” клуби энг тажрибали ҳимоячиларидан бири билан хайрлашадиган бўлди.

Инсайдер Карлос Монфорт ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, “кўк-анорранглилар” франциялик ҳимоячи Жюль Кунде билан ажралиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Каталония клуби раҳбарияти Кунденинг ўтган мавсумдаги ўйин даражасидан қониқмаган. Шу сабабли “Барселона” футболчини сотишга ва унинг ўрнига янги ҳимоячи харид қилишга тайёр.

27 ёшли ўйинчи 2022 йилнинг ёзидан буён “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охирига қадар амал қилади.

Англия Премьер-лигасининг бир неча клублари нишонида турган Жюль Кунденинг бозор қиймати 65 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!