“Барса”нинг Мессига талаби

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси мавсум якунланиши билан эркин агент сифатида “Барселона”га келиши кутилмоқда.

Каталония клуби вице-президенти Эдуард Ромеу бу вазиятга баҳо берди.

- Агар Месси эркин агент сифатида келадиган бўлса, бу трансферни амалга оширишнинг имкони бор. Лекин бу энг аввало, футболчининг истаги ва мураббийлар штабининг қарорига боғлиқ, - деди  Эдуард Ромеу.

Месси “Барселона”ни 2021 йилнинг ёзида тарк этган эди. Бу клуб сафида аргентиналик юлдуз 35 та совринни қўлга киритган ва етти марта “Олтин тўп” соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!