"Барса"нинг ожиз нуқтаси жабр кўрди

"Барселона" клуби яна бир йўқотишга дуч келди. "Кўк-анорранглилар" ҳимоячиси Эрик Гарсия операция қилинадиган бўлди. 

21 ёшли ҳимоячи қўли шикастлангани айтилмоқда. Жарроҳлик амалиёти эртага 13 май куни бўлиб ўтади. Унинг тикланиш муддати кейинроқ маълум аниқ бўлади. 

Жорий мавсум Гарсия Ла Лиганинг 26 учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига самарали ҳаракат ёздириб қўя олмади. 

Маълумот учун, Эрик ўтган йили ёзда "Манчестер Сити"дан Каталония клубига эркин агент сифатида келиб қўшилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!