"Барселона" - "Атлетик Бильбао": матнли трансляция

  • 90'

    Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90'

    Учрашув якунланди!

  • 90+'

    Альбанинг ҳаводан узатган тўпини Видаль дарҳол дарвозага йўллади. Симон ўз ўрнида.

  • 90+'

    Ракитич рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Мессининг узоқ масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

  • 87'

    Мессининг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

  • 85'

    Мартин Брейтуэйт Луис Суарес ўрнига майдонга тушди.

  • 84'

    Тер Штеген тўпга чиқишда хато қилди. Рауль Гарсия эса тўпга зарба бера олмади.

  • 80'

    Мессининг ўнг қанотдан уюштирган рейди зарба билан якунланди. Ноаниқ.

  • 79'

    Сансет ўрнига Рауль Гарсия майдонга тушди.

  • 75'

    Уотер-брек эълон қилинди.

  • 74'

    Суареснинг жарима майдонига кириб бориб, йўллаган зарбасига сўнгги сонияда ҳимоячилар ғов бўлишди.

  • 71'

    ГОООЛЛЛЛЛЛ!!! Захирадан майдонга тушган Ракитич ҳисобни очди.

  • 69'

    Иняки Уильямс ва Лекуэ захирадан жой олди. Вильялибре ва Капа майдонга тушди.

  • 65'

    Фатининг дастлабки зарбаси ўхшамади.

  • 65'

    Бускетс ўрнига Ракитич, Гризман ўрнига эса Ансу Фати майдонга тушди.

  • 62'

    Мессининг жаримадан узатган тўпига Видаль зарба бера олмади.

  • 61'

    Нуньез Суаресга тирсак билан зарба бериб юборгани учун огоҳлантирилди.

  • 57'

    Муниаин ва Гарсия майдонга тушмоқда.

    Унаи Лопес ва Кордоба учрашувнинг қолган қисмини захира ўриндиғидан кузатиб боришади.

  • 56'

    Артурнинг ўрнига Рики Пуч майдонга тушди.

  • 53'

    Гризманнинг зарбаси Унаи Симон томонидан қайтарилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Танаффус!

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 39'

    "Барселона"нинг бирваракайига 3 футболчиси офсайдда қолиб кетди.

  • 32'

    Серхио Бускетс сариқ карточка олди.

  • 29'

    Уотер-брек эълон қилинди.

  • 24'

    Чап қанотда Суарес узатган тўп "Барселона" футболчиларидан ҳеч бирига насиб этмади.

  • 23'

    Бильбаоликларнинг хавфли ҳужумини Уильямс яна барбод қилди. 11 метрлик нуқта яқинидан тўпга зарба бера олмади испан футболчиси.

  • 22'

    Виера боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйиши мумкин эди. Бироз ноаниқ.

  • 20'

    Мессининг узатмаси Суаресни бирга-бир вазиятга чиқариб юбориши мумкин эди. Унаи Симон тўпга ўз вақтидаа чиқиб келди.

  • 15'

    Месси Суаресни жуда яхши имкониятга олиб чиқди. Аммо уругвайлик футболчининг зарбаси ўхшамади.

  • 15'

    Суареснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 13'

    Иняки Уильямс тезлик билан тўпга етиб бориб, дарвоза томон зарба берди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 12'

    "Атлетик" футболчиси берган зарба ҳимоячилар томонидан яхши блокланди.

  • 10'

    Мессининг оҳистагина берилган айёрона зарбаси ўхшамади.

  • 5'

    Суарес ётган ҳолатда гол уриб қўйишига бир баҳя қолди.

  • 4'

    Бурчак тўпи амалга оширилгандан сўнг бильбаоликлар футболчиси тўпни жарима майдонига узатди. Узатма зарбага айланиб кетди. Тер Штеген қийинчилик билан тўпни қайтариб қолди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!