Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барселона" - "Атлетико": матнли трансляция

Изоҳлар: 0

Турнинг марказий учрашувини сайтимизда матнли трансляция орқали кузатиб боринг.

  • 90
    swist

    Учрашувв якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+
    yellow

    Лемар қанотда Фатини йиқитди.

  • 90+
    add_time

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90
    subs

    Видаль ўрнига Гризманн майдонга туширилди.

  • 85
    subs

    Фати Бускетс ўрнига майдонга тушди.

  • 84
    subs

    Витоло ва Лемар майдонга туширилди.

    Улар Корреа ва Карраскони алмаштиради.

  • 80
    yellow

    Карраско Мессига нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 78
    subs

    Коста ўрнига Мората майдонга тушди.

  • 76

    "Уотер-брек".

  • 75
    yellow

    Диего Коста огоҳлантирилди.

  • 73

    Фелишнинг дастлабки зарбаси Тер Штегенга катта қийинчилик туғдирмади.

  • 71

    Видалнинг зарбаси бироз хато кетди. 

  • 69
    subs

    Маркос Льоренте ўрнига Жоау Фелиш майдонга тушди.

  • 63
    subs

    Серхио Роберто Ракитич ўрнига майдонга тушди.

  • 63
    goal

    ГООООЛЛЛЛЛ!!! Сауль дублни расмийлаштирди. Тер Штеген тўпни қайтаришига бир баҳя қолди.

  • 62
    penalty

    Эрнандес Эрнандес пенальти белгилади. Карраско иккинчи бор бунга сабаб бўлиб берди. "Атлетико" ҳисобни тенглаштириши мумкин.

  • 61
    yellow

    Месси ҳакамнинг қарорига эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

  • 56

    Жарима майдони марказидан Диего Костанинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 51
    yellow

    Фелипе майдон марказида жуда қўпол ўйнади.

  • 50
    goal

    ГООООООЛЛЛЛЛ!!! Месси Паненка услубида Облакни доғда қолдирди.

  • 48
    penalty

    Пенальти! Семедуга нисбатан Фелипе қўполлик ишлатди.

  • 46
    swist

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45
    swist

    Ҳакам жамоаларни танаффусга таклиф этди.

  • 45+
    add_time

    Биринчи таймга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 42
    goalkeeper

    Облак Мессининг жарима зарбасини қайтарди.

  • 35
    yellow

    Сауль "Барселона"нинг хавфли қарши ҳужумини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

  • 31

    "Уотер-брек"

  • 30

    Мессининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 22

    Мессининг узоқ юқори бурчакка йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди.

  • 19
    goal

    ГООООООЛЛЛЛЛ!!! Сауль пенальтини қайтадан амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди.

  • 18
    yellow

    Пике ҳакамга билдирилган ортиқча эътироз учун огоҳлантирилди.

  • 17
    yellow

    Тер Штеген пенальтидан тўпни қайтаришда дарвоза чизиғини тарк этган.

  • 16
    no_goal

    Коста пенальтидан фойдалана олмади.

  • 15
    penalty

    Карраско пенальти ишлади. Қанотдан ёриб кирган футболчини Видаль тўхтатиб қолди.

  • 12
    own_goal

    Ҳозиргина жамоасини қутқарган Коста бурчак зарбасидан сўнг ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

  • 11

    Мессининг жаримадан пастлатиб йўллаган айёрона зарбасини Коста қайтарди. Бурчак тўпи.

  • 8
    goalkeeper

    Ракитичнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи Облак томонидан қайтарилди.

  • 6

    Каррасконинг жаримадан узатилган тўпи ҳеч кимга тегмади. Бироқ узатма зарбага айланган ҳолда яхшигина хавф туғдирди.

  • 3

    Лодининг ўта хавфли узатмасини Алба майдон ташқарисига чиқариб юборди. Акс ҳолда, Льоренте ҳисобни очиши мумкин эди.

  • 2

    Суареснинг биринчи зарбаси кучсиз чиқди.

  • 0
    swist

    Ўйин бошланди!

  • 0

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Месси янги имижда!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ