"Барселона" - "Эспаньол": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Ракитич ўрнига Араухо майдонга тушди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Рауль де Томаснинг узоқ масофадан берган зарбасини Тер Штеген қайтарди.

  • 82'

    Луис Суарес ўз ўрнини Брейтуэйтга бўшатиб берди.

  • 78'

    Уотер-брек

  • 74'

    Мессининг жарима зарбаси рақиб футболчиларига тегиб майдонни тарк этди.

  • 71'

    Видаль Гризманн ўрнига майдонга тушди.

  • 68'

    Диего Лопес Мессининг жуда хавфли зарбасини қайтаришга эришди.

  • 66'

    "Эспаньол"нинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

  • 56'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Суарес ҳисобни очди.

  • 54'

    ВАР орқали вазият кўриб чиқилиб, Лосанога қизил карточка кўрсатилди.

  • 52'

    Лосано огоҳлантирилди.

  • 50'

    Ҳозиргина майдонга тушган Ансу Фати майдондан четлатилди.

  • 50'

    "Эспаньол" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45+'

    Рауль де Томас Мессига қарши ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 44'

    ТЕЕЕРР ШТЕЕЕГЕЕЕЕННН!!! "Барселона" посбони жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

  • 34'

    Уотер-брек

  • 25'

    Суареснинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди.

  • 22'

    Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 10'

    Тер Штеген "Эспаньол"нинг тезкор қарши ҳужумидан сўнг йўлланган Эмбарбанинг зарбасини қийинчилик билан қайтаришга эришди.

  • 9'

    Суарес офсайдда қолиб кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!