"Барселона" - "Наполи": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди! "Барселона" чорак финалда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Ди Лоренцонинг яқин бурчакка тепган тўпи Тер Штеген томонидан осонлик билан қайтарилди.

  • 90+'

    Суарес ўрнига Фирпо майдонга тушди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Тўп назорати "Наполи"да. Аммо вазиятлар бўлмаяпти.

  • 85'

    "Наполи" ҳужум қилишдан, ҳимоячилар уларни қайтаришдан тўхтамаяпти.

  • 84'

    Гризманн ўрнига Мончу майдонга тушди.

  • 81'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Милик ҳисобни қисқартирди... Йўқ, офсайд. ВАР ҳам буни тасдиқлади.

  • 80'

    Элмас ва Милик майдонга тушди. Инсинье ва Фабиан Руиз захирага олинди.

  • 78'

    "Наполи" кетма-кет учта бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 75'

    Инсинье хавфли вазият яратиши мумкин эди. Тўп билан олдинга интила бошлаган футболчининг йўлидан Семеду чиқиб қолди. Тезликда португал ундан устунроқлиги аниқ.

  • 72'

    Гризманн  майдон марказида тўхтатиб қолинди. Каталонияликлар ҳужумининг тезлиги йўқоладиган бўлди. Чақир ҳозирча аяди.

  • 70'

    Кальехон ва Зелински ўрнига Политано ва Лосано майдонга тушди.

  • 68'

    "Барса" ҳужумда. Турли усуллар билан итальянлар ҳимояси синовдан ўтказиляпти.

  • 66'

    Месси Суарес узатган тўпни иложи борича Гризманнга етказиб беришга ҳаракат қилди. Акробатик ҳаракатлар ҳам ёрдам бера олмади.

  • 60'

    Зелински "Барселона"нинг голли ҳужумини тўхтатиб қолди. Месси бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Сариқ карточка.

  • 59'

    Инсинье ўнг томондан жарима майдонига кириб борди ва унинг узатмаси йўлига ҳимоячилар чиқиб келишди.

  • 56'

    "Барселона" хавфли қарши ҳужум ташкил этди. Жарима майдони марказидан Суаресга етказилган тўпни ҳимочилар ўтказмади.

  • 53'

    Инсиньенинг рекашетдан келган тўпга боши билан берган зарбаси кучсиз чиқди. Тер Штеген тўп билан.

  • 51'

    Корнерни ишлаб олган Кулибалининг ўзи Пикега нисбатан қоидани бузгани учун ҳужум якунланди.

  • 50'

    Ракитич жарима майдони яқинида рақибини тўхтатиб қолди. Жарима зарбасини Марио Руи амалга оширди. Жарима майдони маркзазига етказиб берилган тўпга Кулибали зарба берди. Ҳимоячилар тўп йўлини ўзгартиришди. Бурчак зарбаси.

  • 48'

    "Наполи" "Барса" ҳимоясидан заиф томонларни излаяпти.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Инсинье пенальтидан унумли фойдаланди.

  • 45+'

    Энди "Барса" дарвозасига пенальти белгиланмоқда.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45+'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Суарес пенальтини ишонч билан амалга оширди.

  • 44'

    Пенальти. Жунейд Чақир шундай деб кўрсатмоқда.

  • 43'

    Вазият ҳали ҳам якунига етмади. Ҳакамнинг ўзи видеотакрорни кўриб чиқмоқда.

  • 40'

    Месси ва Кулибалии майдонда ётибди. Сенегаллик тўпни тепиб юбориши олдидан Месси тўпни олиб қўйди. Ҳимоячи эса зарбани Мессининг оёғига йўллади. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 36'

    Инсинье жаримадан тўпни ичкарига етказиб берди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, уни қайтариб юборишди.

  • 30'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дастлаб Суареснинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Ҳужум иккинчи темп билан давом этиб, Де Йонг оёғининг ташқи қисми билан Мессига ажойиб тарзда тўпни етказиб берди... ВАР Мессининг голини қўл билан урилган деб топди. Ҳисоб 2-0 лигича қолади.

  • 25'

    Суарес чап қанотда тўпни қабул қилиб олиб, тўпни дарвозанинг олис бурчагига йўллади. Зарба ноаниқ кетди.

  • 23'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси катта саҳнада. Жарима майдонида Леони тўхтата олишмади. Унинг бир ўзи бутун "Наполи" ҳимоясини ёриб ўтди.

  • 22'

    Кальехон жарима зарбаси амалга оширди. Иккинчи қаватдаги курашда "Наполи" футболчиси ютиб чиқди, аммо тўп ортга кетиб, жамоадоши унга зарба берди. Тўп оёққа ўрнашмади.

  • 18'

    Ўйин темпи бироз пасайди. "Наполи" устунликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда. Ҳужумлар зарбагача етиб бормаяпти.

  • 14'

    Ракитич узоқдан Оспина дарвозасига зарба бериб кўрди. Аммо ноаниқ.

  • 10'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Барселона" бурчак зарбасидан унумли фойдаланиб кетди. Лангле боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 6'

    Де Йонг амалга оширган бурчак зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 4'

    "Наполи" дастлабки дақиқалардан фаол. Уларга гол керак.

  • 2'

    Инсинье баҳснинг биринчи хавфли вазиятини юзага келтирди, Унинг узатмасидан сўнг Мертенс зарба берди. Ноаниқ.

  • 1'

    Ўйин бошланди! Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

  • 0'

    УЕФА миқёсидаги мусобақалар коронавирус қурбонлари хотирасига 1 дақиқалик сукут сақлаш билан бошланмоқда.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. УЕФА Чемпионлар Лигаси мадҳияси янгради. Бош ҳакам Жунейд Чақир. Биз бошлашга тайёрмиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бугун Чемпионлар Лигасида нимчорак финал баҳслари якунланади. Қизиқарли беллашув бизни олдинда қизиқарли ўйин кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!