"Барселона" - ПСЖ: Матнли трансляция
УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида "Барселона" "Пари Сен-Жермен" билан куч синашади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90+5'
Ўйин якунланди.
- 90+4'
Мартин Брэйтуэйт рақиб майдонига киришга уринди, ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди.
- 90+2'
Оскар Мингеса тўпни рақиб майдонига узатди, ҳимоячи қайтарди.
- 90'
Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Жорди Альба тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 89'
Жорди Альба қўполлик ишлатди, ҳакам қоида бузилганини қайд этди.
- 89'
Алессандро Флоренци ўрнини Тило Керерга бўшатиб берди.
- 88'
Мартин Брэйтуэйт дарвозага боши билан зарба берди, ноаниқ.
- 86'
ГООООЛ! Килиан Мбаппе жарима майдони яқинидан дарвозага аниқ зарба берди.
- 85'
Антуан Гризманн ўрнини Мартин Брэйтуэйт эгаллади.
- 85'
Мойзе Кен ўрнини Данилу эгаллади.
- 84'
Лейвин Курзава қўполлик ишлатди, ҳакам қоида бузилганини қайд этди.
- 82'
Кейлор Навас жарима майдони ичида тўпни узатишда хатоликка йўл қўйди, тўп Антуан Гризманнга тегиб, майдонни тарк этди.
- 81'
Рикард Пуч рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 79'
Жерар Пике ўрнига Рикард Пуч ўйинни якунлаб қўяди.
- 79'
Педри ўрнини Тринкау эгалади.
- 79'
Серхио Бускетс ўрнини Миралем Пьянич майдонга тушди.
- 78'
Килиан Мбаппе рақиб майдони йиқилиб тушди, ҳакам пенальти йўқлигини маълум қилди.
- 77'
Усмон Дембеле қанотда ҳимоячини ортда қолдирди ва дарвозага кучли зарба йўллади, ноаниқ.
- 76'
Жорди Альба рақиб майдонига пас берди, ҳимоячи қайтарди.
- 74'
Марко Верратти ўрнини Юлиан Дракслерга бўшатиб берди.
- 73'
Жерар Пике жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Видеотакрор хаками пенальти йўқлигини қайд этди.
- 72'
Андер Эррера фол ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 71'
Сержиньо Дест ўрнига Оскар Мингес ўйинни давом эттиради.
- 70'
ГОООООЛ! Мойзе Кен жаримадан узатиган пасдан сўнг дарвозага аниқ зарба берди.
- 68'
Килиан Мбаппе ҳимоячини ортда қолдирди ва дарвозага кучли зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди.
- 66'
Хаммаси жойида! ВАР кўриб чиқилганидан сўнг гол инобатга олинди.
- 66'
Хакам видеотакрорга масъул хакамлар қарорини кутмоқда.
- 66'
ГООООЛ! Килиан Мбаппе ҳимоячидан қайтган тўпга кучли зарба берди ва дарвозани ишғол қилди.
- 63'
Лионель Месси рақибини тўхтатиб қолгани учун ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.
- 62'
Усман Дембеле қанотда дарвозага зарба берди, голкипер тўпни ушлаб олди.
- 61'
Марко Веррати майдон марказида қўполлик ишлатди.
- 59'
Антуан Гризманн бурчакдан узатилган пасга зарба берди, ноаниқ.
- 59'
Лионель Мессининг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
- 58'
Преснел Кимпембе рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 57'
Усман Дембеле дарвозага кучли зарба берди, бироқ ноаниқ.
- 56'
Килиан Мбаппе ўзига узатилган пасга ета олмади.
- 53'
Мойзе Кен қўполлик ишлатди, у ноҳақ.
- 53'
Серхио Бускетс ҳужумга тўпни ошириб берди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.
- 51'
Мойзе Кен яқин масофадан дарвозага зарба берди, дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.
- 51'
Френки Де Йонг тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар қайтаришди.
- 49'
Марко Верратти дарвозага зарба йўллади, ҳимоячи блок қўйди.
- 47'
Килиан Мбаппе дарвозага зарба берди, зарбага аниқлик етишмади.
- 46'
Жорди Альба ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 46'
Идрисса Гуйе ўрнини Андер Эррерага бўшатиб берди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45+2'
Ўйиннинг биринчи бўлими якунланди.
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Килиан Мбаппе бурчакдан тўпни узатиб берди, Мауро Икарди дарвозага зарба берди, ноаниқ.
- 43'
Идрисса Гейе фол ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 40'
Марко Верратти тўпни рақиб майдонига узатди, зарба ноаниқ чиқди.
- 39'
Килиан Мбаппе ҳужумда тўп учун курашди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 39'
Маркиньос дарвозага зарба йўллади, бироз ноаниқ.
- 38'
Леандро Паредес бурчакдан тўпни узатди, ҳимоячилар қайтарди.
- 38'
Мойзе Кин дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 37'
Антуан Гризмаан қарши ҳужумда тўпни эгаллаб дарвозага зарба берди, ноаниқ.
- 36'
Леандро Паредес бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар қайтарди.
- 35'
Лейван Курзава жарима майдони ичида дарвозага кучли зарба берди, голкипер тўп йўналишини ўзгартирди.
- 35'
Лионель Мессининг жарима зарбасидан узатмасини дарвозабон ушлаб олди.
- 34'
Лейван Курзава қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 32'
ГОООООЛ! Килиан Мбаппе ҳимоячиларни алдаб ўтди ва дарвозани ишғол қилди.
- 31'
Килиан Мбаппе жарима майдонига узатилган тўпга зарба бера олмади, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.
- 29'
Френки де Йонг қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 28'
ГООООЛ! Лионель Месси 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга оширди.
- 27'
Видеотакрорлардан сўнг ҳакамнинг қарори ўзгармади. Пенальти.
- 27'
Хакам ВАР қарорини кутмоқда.
- 26'
Лейвин Курзава жарима майдони ичида рақибига қўполлик ишлатди. Ҳакам пенальти белгилади.
- 23'
Леандро Паредес тўпни жарима майдонига узатди, ҳимояга ёрдамга келган футболчи тўпни қайтарди.
- 23'
Сержино Дест жарима майдони яқинида қўполлик ишлатди. ПСЖ жарима тўпи тепади.
- 21'
Педри ҳужумда қўполлик ишлатгани учун ҳакам хуштагини чалди.
- 21'
Лионель Месси жаримадан зарба йўллади, ҳимоячи қайтарди.
- 20'
Идрисса Гуйе қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 17'
Лейвин Курзава рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам футболчини оғзаки огоҳлантирди.
- 16'
Лейвин Курзава тўпни ошириб берди, бироқ ҳимоячи узоқлаштирди.
- 15'
Усман Дембеленинг рақиб майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 15'
Преснел Кимпембе ҳужумда фол ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.
- 14'
Антуан Гризманн жарима майдонида дарвозага зарба берди, Кейлор Навас зарбани ушлаб олди.
- 12'
Леандро Паредес тўпни бурчакдан ошириб берди, ҳимоячилар қайтаришди.
- 12'
Килиан Мбаппе рақиб майдони кирди ва дарвозага зарба беришга уринди, ҳимоячи блок қўйди. ПСЖ бурак тўпи тепади.
- 10'
Лейвин Курзава жарима майдонига узатма берди, бироқ пас ўхшамади.
- 8'
Жорди Алба тўпни эгаллаб олди, бироқ ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди.
- 8'
ПСЖнинг ҳужуми жарима майдонига узатма билан якунланди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 8'
Мойзе Кен ўйинни давом эттира олади. У майдонга қайтди.
- 7'
Мойзе Кен жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
- 7'
Клеман Ленгле ва Мойзе Кин тўқнашиб кетди, ҳакам ПСЖ жарима тўпи тепишини маълум қилди.
- 6'
Усмон Дембеле қанотдан марказга борди ва рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди, ҳимоячи тўпга блок қўйди.
- 6'
Мойзе Кен дарвозага зарба берди, тўп майдонни тарк этди.
- 4'
Идрисса Гуйе тўпни рақиб майдонига узатди, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 3'
Лионель Мессининг жарима майдонига пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 3'
Марко Верратти рақибига қўполлик ишлатди. Жарима тўпи белгиланди.
- 1'
Ўйин бошланди.
Фикрлар