"Барселона" - "Реал Сосьедад": Матнли трансляция

Испания Ла Лигаси 19-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал Сосьедад" учрашуви маълум сабабларга кўра эртароқ ўтказилмоқда ва ушбу саҳифада ўйинни матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Хавфли вазиятларни ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Барселона" ўз майдонида қийин 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бизни кузатиб борганингиз учун катта раҳмат. Ҳайр соғ ва саломат бўлинг! 

  • 90+3'

    Карлес Аленья ҳам ўйинни сарик карточкасиз якунламайдиган бўлди

  • 90+5'

    Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    Ҳакам Тринкаога сариқ карточка кўрсатди

  • 86'

    Меҳмонлар сафида яна ўзгариш бўлди. Ле Норман ўрнига Модибо Сагнан тушди

  • 84'

    СЕЕЕЕЙВ! Тер Штеген жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Германиялик посбон аввалига Жозе сўнгра Исакнинг аниқ зарбаларини қайтарди

  • 80'

    Ле Норманд огоҳлантирилди

  • 79'

    "Барселона" сафида ўзгариш Мингуэза ўрнига Лангле туширилди

  • 78'

    Меҳмонлар кетма-кет дарвоза томон зарба йўллашди, "Барселона" ҳимоячилари бугун ишончли ўйнашмоқда

  • 75'

    Педри ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Пьянич майдонга туширилди

  • 74'

    ВУУУҲ! Исак жарима майдонига ёриб кириб борди ва  дарвоза томон зарба йўллади. Сўнгги паллада Педри тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, ўзи эса тўғри бориб устунга урилди

  • 71'

    Аленьянинг зарбаси анча ноаниқ ва кучсиз чиқди

  • 67'

    "Барса" сафида ўзгариш бўлади. Грзиманн ўрнига Тринкао туширилди. Бускетс эса ўрнини Аленьяга бўшатиб берди

  • 61'

    Горосабельнинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди

  • 57'

    Ҳозиргина майдонга туширилган Андер Барренечеа огоҳлантирилди

  • 56'

    "Реал Сосьедад" сафида иккита ўзгариш рўй берди: Янузай ўрнига Барренечеа, Гевар ўрнига эса Наварро майдонга туширилди

  • 54'

    Жозе тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетганди, Араухо қоида бузмасдан ундан тўпни олиб қўйди

  • 53'

    Меҳмонлар иккинчи бўлимни анча фаол ўтказмоқда

  • 52'

    Янузайнинг узатмаси ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 50'

    Месси рақиб футболчисини тўхтатиб қолди

  • 48'

    Месси жарима майдонига ёриб кирди ва зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди

  • 45'

    Жамоалар майдонга қайтишди

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. "Барселона" танаффусга 2:1 ҳиобида ғалаба қозонган ҳолда йўл олди.

  • 45+1'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    ГОООООООООЛ! Альбанинг узатмасидан сўнг Френки яқин масофдан осонликча гол урди. Аввалига ҳакам Де Йонгни ўйиндан ташқари ҳолатда деб топганди, бироқ кейинчалик ВАРдагилар билан келишган ҳолда голни инобатга олди. 

  • 40'

    Янузайга нисбатан қўпол ўйнаган Бускетс огоҳлантирилди

  • 37'

    ВАААЙ! Брейтуэйт яқин масофадан анча ноаниқ зарба йўллади

  • 36'

    Омад келмаса ҳам қийин экан! Гризманн дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, зарба йўллади, бироқ тўп тўсинга тегиб қайтди.

  • 36'

    Янузай жарима майдони ташқарисидан ўз омадини синаб кўрди. Тер Штеген ўз ўрнида!

  • 34'

    Горосабельда қулай имконият бўлганди, бироқ ҳимоячилар уни тўпсизлантирди

  • 30'

    ГООООООООЛ! Алба аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. "Барселона" жавоб голини узоқ куттирмади. 

  • 28'

    ГООООООООООЛ!  "Реал Сосьедад" ўйинда ҳисобни очишга эришди. Гол муаллифи Жозе. Портунинг қанотдан ерлатиб узатган тўпини 9-рақам эгаси дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 26'

    Брейтуэйт ҳужумда фол ишлатди.

  • 23'

    Дарвозага берилган зарбалар бўйича "Барселона" яққол устунлик қилмоқда, 5–0.

  • 21'

    "Реал Сосьедад" футболчиси Янузай Мингуэзанинг юзига тирсаги билан зарба бериб юборгани учун огоҳлантирилди.

  • 20'

    Ўйининг 20 дақиқасида ортда қолди меҳмонлар ҳозирча фақат ҳимояланмоқда

  • 16'

    ЗАРБАА! Гризманинг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди

  • 13'

    Гризманнинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 12'

    Де Йонг Меринога нисбатан қоида бузди

  • 10'

    ВУУУҲ! Дест қанотдан кириб бориб тўпни жарима майдонига узатди, Педрининг бош билан йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 9'

    "Барселона" футболчилари рақиб жарима майдони яқинида босим уюштиримоқда

  • 7'

    Хорди Албанинг узатмасидан сўнг Гризманн дарвоза томон зарба йўллади, бироқ анча ноаниқ

  • 3'

    Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ майдон эгалари тўп назоратини ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ҳакам хуштаги янгради ва ўйинга старт берилди.

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг Ла Лиганинг 19-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Реал Сосьедад" жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. Учрашувни ушбу саҳифада матнли трансляция қилиб борамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!