"Барселона" - "Рома" учрашуви ҳақида муҳим хабар!

"Барселона" "Рома"нинг Гампер кубоги ўйинида иштирок этишни истамаслигини эълон қилди.

Клуб баёнотида айтилишича, римликлар бир томонлама ва ҳеч қандай тушунтиришларсиз ўйинни 6 август куни ўтказиш бўйича аввал келишилган шартномадан воз кечган.

"Барселона" янги рақиб қидиришни бошлади. Каталонияликларнинг юридик бўлими эса ўзларига ва “Рома” мухлисларига етказилган зарар учун даъво аризаси бериш имкониятини ўрганиб чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!