“Барселона”, “Манчестер Сити” ва “Бавария” бир футболчи учун кураш бошлади

“Атлетико” Мадрид ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес учун Европанинг 3 та гранд клуби жиддий қизиқиш билдира бошлади.

AS нашрининг хабар беришича 22 ёшли футболчига “Барселона”, “Манчестер Сити” ва “Бавария” клублари ўзаро кураш бошлашган. Ушбу жамоалар футболчининг шартномасида кўрсатилган 70 млн евро товон пулини тўлашга ҳам тайёр. Бироқ, “матрасчилар” раҳбарияти уни сотиб юборишдан олдин, ўрнига муносиб ўринбосар топмоқчи.

Бу борада эса “Атлетико” ҳамшаҳари “Реал” хавбеки Маркос Льорентени кўзламоқда. Тез орада “матрасчилар” унинг агенти билан учрашишни режалаштиришган.

Маълумот учун, Родри жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 49та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!