"Барселона", "Реал" ва "Бавария" оғзини очиб қолди

Испаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Дани Ольмо "РБ Лейпциг" билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Манбага кўра, немис гранди 25 ёшли футболчи билан амалдаги келишувни 2027 йилнинг ёзига қадар узайтирди.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи 2020 йилдан бери “РБ Лейпциг” сафида тўп суриб келади. У ўтган давр мобайнида ушбу жамоа таркибида жами 122 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урган ва 29 та голга ассистентлик қилган.

Бундан аввалроқ Ольмога "Барселона", "Реал" ва "Бавария" каби гранд клублар қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!