"Барселона" 17 ёшли бразилиялик футболчига қизиқиб қолди
Бразилиянинг "Куритиба" клуби ҳимоячиси Ян Коуто "Барселона"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Globo Esporte нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” 17 ёшли бразилиялик футболчини диққат билан кузатишмоқда.
Айтиш керакки, Бразилия ўсмирлар терма жамоаси аъзосига шунингдек “Арсенал” ва “Байер” клублари ҳам харидор.
Ўз навбатида “Куритиба” ҳам Коутони 5 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр.
Фикрлар