"Барселона" 17 ёшли иқтидорни текинга олмоқчи

Relevo нашрининг хабар беришича, "Малага" клуби қанот ҳужумчиси Антонио Кордеро фаолиятини Ла Лиганинг гранд клубида давом эттириши мумкин.

Манбада ёзилишича, "Барселона" 17-ёшли футболчига қизиқмоқда. Transfermarkt портали уни 2 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсум Сегундада Кордеро 12 та учрашувфа майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та гол уришга эришди. Унинг "Малага" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди. Шу сабабли, "кўк-анорранглилар" уни эркин агент сифати ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!