"Барселона" 18 сония кечиккани учун муҳим трансфери амалга ошмади

"Барселона"нинг муҳим трансфери барбод бўлди.

Каталония клуби "Лос-Анжелес Гелакси" билан ҳимоячи Хулиан Араухо борасида келишиб олганди. Унга кўра, испан гранди мексикалик футболчи билан  2026 йилнинг июнигача шартнома имзолаши керак эди. Аммо "Барса" белгиланган муддатда сармоя киритмади ва рўйхатдан ўтказишга 18 сония кечикди.

Каталонияликлар келишувни ёпиш учун FIFAга мурожаат қилишди. Бироқ ташкилот ўнг қанот ҳимоячисининг трансфери амалдаги қоидаларга кўра якунланмаганини маълум қилди.

Маълумот учун, 21 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда "ЛА Гелакси" сафида барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!