"Барселона" 18 ёшли футболчини сотиб олишга яқин турибди

"Бока Хуниорс" ҳимоячиси Сантьяго Рамос Минго яқин вақтлар ичида "Барселона" футболчисига айланиши мумкин, дея хабар бермоқда Sport.

Каталонияликлар 18 ёшли футболчининг мутасаддилари билан музокараларни давом эттирмоқда ва яқин вақтлар ичида томонлар келишувга эришиши кутилмоқда.

Минго "Бока Хуниорс" тарбияланувчиси ҳисобланиб, асосий таркибда дебют қилишга улгурмади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, "Барселона" Жун Нишикава билан шартнома имзолаш ниятидалигини хабар қилган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!