"Барселона" 3 нафар футболчисини сотишга рози
«Барселона» клуби қишки трансферлар даврида 3 футболчисини сотишга рози. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар Иван Ракитич, Самюэль Умтити ва Артуро Видални трансферга қўйишлари кутилмоқда. Бу орқали жамоа молиявий аҳволини яхшиламоқчи. Каталонияликлар 30 июнь кунига қадар ҳисоботларини тайёрлаши керак. Шунинг учун учала ўйинчини катта эҳтимол билан қишда сотиб юборилади.
Фикрлар