"Барcелона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ёзги трансферлар вақтида клубини ўзгартириши мумкин.

AS нашрининг ёзишича, “Барселона” билан шартномаси якунланиб бораётган 32 ёшли испаниялик футболчи "Бавария"га эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиш имконига эга.

"Барселона" Бускетс фаолиятини клубда тугатади деб ўйлаган эди, аммо жамоадаги оғир иқтисодий ва спортдаги вазият "кўк-анор рангилар" раҳбариятини Бускетсни клубни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритишга мажбур қилди.

Бускетс “Барселона” сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум Ла Лигада 36 та ўйинда иштирок этди ва жамоасининг 5 та голига ассистентлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар